Бугун, 13 октябрь куни Жондор туманидаги Марказий ўйингоҳида спортнинг кураш тури бўйича очиқ чемпионат ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Мазкур мусобақа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, унда республикамизнинг барча вилоятлари қатори қўшни Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистон давлатларидан келган 600 нафардан ортиқ курашчилар ўзаро беллашишмоқда.

Бир кун давом этадиган мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган курашчилар ташкилотчилар томонидан 10 бош туя, 10 бош от, 10 бош қорамол шунингдек, маиший техника воситалари, гилам ва пул мукофотлари билан тақдирланади.