ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Афғонистондаги вазиятга тўхталиб ўтди.

Афғонистондаги вазиятни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Қўшни танланмайдику, қўшнимизда вазият ёмон деб қаергадир кўчиб кета олмаймизку.

Бундан 2 йил аввал мен “Толибон” раҳбарият билан музокаралар олиб борганимда ҳамма ҳайрон бўлганди.

Лекин бугунги кунга келиб тўғри йўл танлаганимиз маълум бўлди. Мен тинчлик бўлиши, жафокаш афғон халқига ҳам енгиллик бўлиши учун аввалги раҳбарияти билан бир йилда 6 марталаб учрашдим, гаплашдим.

Албатта, ҳамма давлат раҳбари биринчи навбатда ўз давлати ҳақида ўйлайди. Мен ҳам биринчи навбатда ўз халқимни ўйлашга мажбурман, менга кафолатланган тинчлик керак!

Бирорта ўқ отилмайдиган, барча масалалар музокаралар билан ҳал бўладиган тизим керак”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашув вақтида “Толибон” билан олиб борилаётган музокаралар ҳақида гапирган эди.