Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маъмурий-ҳўжалик бошқармаси 1-тоифали мутахассиси Пивкин Владимир Михайлович 62 ёшида вафот этди.

                                                                                   ФОТО: ССВ

Маълум бўлишича, у 1959 йил Қозоғистон Республикасининг Қизил-Ординск вилоятида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-механик бўлган Владимир Пивкин 2010 йилдан бери Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маъмурий-ҳўжалик бошқармасида ишлаб келган.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, – дейилади хабарда.