Саудия Арабистони инвесторялар жамғармаси Европанинг яна бир клубии сотиб олмоқчи.

Хабарларга кўра, саудияликлар Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер” клубини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, жамғарма вакиллари “Интер”нинг ҳозирги эгаси хитойлик Чжанлар оиласи билан учрашиб, дастлабки музокараларни олиб борган. Ҳозирда “Интер” 1 миллиард евро дея баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада саудияликларга “Ньюкасл”ни 350 миллион фунт эвазига сотиб олган эди.