Ёзда эркин агент сифатида “Реал”дан парижликлар сафига қўшилган 35 ёшли футболчи 15 октябрь куни “Анжер”га қарши ўйинга қўшилиши кутилганди.

Испаниялик “ПСЖ”нинг бугунги машғулотида қатнашмади. У, эҳтимол, 19 октябрь куни Чемпионлар Лигасида “Лейпциг”га қаршида ҳам ўйнамайди, деб Марcа нашри хабар бермоқда.

Рамос жароҳати туфайли ҳали ҳам янги клубда майдонга тушмади ва қачон дебют қилиши сўроқ остида қолмоқда.