ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда вилоятда янги институт очилишини маълум қилди. 

Навоийдаги саноат тармоқлари эҳтиёжини қондириш учун касбга ўргатиш тизимини замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишимиз керак.

Келгуси беш йилда Навоий вилоятида 12 минг олий, ишчи касблар бўйича 40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади.

Шу сабабли, Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантириш дастурини амалга оширамиз.

Бунинг учун Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.

Шунингдек, Навоий давлат педагогика институти қувватлари қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади. Натижада, вилоятда 20 та янги йўналишлар очилиб, олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етади.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитишнинг ҳам мутлақо янги тизими ташкил этилади.

Бунда, вилоятдаги 60 та касб-ҳунар мактаби ва марказлари, мономорказ ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот”га бириктирилади“, – дейди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Дўстлик боғи қурилишини маълум қилганди.