Жорий йил 10 октябрь куни Киевский темир йўл вокзали (Москва) майдонида бир уч нафар ўзбекистонликлар ўртасида жанжал юзага келди ва натижада икки нафар эркак аёлни электро автобус ғилдираклари остига итариб юборишди. Бу ҳақда MK.ru хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 52 ёшли Махлиё Туладан Москвага 27 ёшли Хусан ва 45 ёшли Николай билан биргаликда айланиш учун келган.

Москвага келгач улар 7 стакан пиво спиртли ичимлигини ичишган ва ўша куни кечқурун Киевский темир йўл станциясида 52 ёшли аёл нотаниш эркакларга “гап отиб” шерикларига қўпол муносабатда бўлган.

Маҳлиё дўстидан бир қути сигарет сотиб олишни сўрагач, жанжал бошланган, 27 ёшли Ҳусан нотўғри сигарет сотиб олган, натижада Маҳлиё уни тепа бошлаган.

Муштлашув жараёнида Ҳусан уни итариб юборди, Маҳлиё йўлакка йиқилиб тушди ва 266 -йўналишдаги электр автобусининг остига тушиб кетди, автобус ғилдираклари остида қолган аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.

Электр автобусининг ҳайдовчиси аёл киши бўлган ва унинг йиқилиш вақтини кўрмаганини тан олди.

Юрий Иванованинг таъкидлашича, ИИВ Москвадаги Бош тергов бошқармаси бошлиғининг катта ёрдамчиси, тергов судланувчига Хусанни ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида илтимоснома юборишни режалаштирган.