Бугун  13 октябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев масъуллар иштирокида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалаларини танқидий муҳокама қилмоқда.

“Айрим раҳбарларда маъсулият ва фидойилик етишмаётгани аниқ гап, – деди вилоят раҳбари. – “Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади”, деганларидек, бугунги даврда эътиборсиз ишлаб, бажарилмаган ишни бажарилди, деб кимни алдаймиз? ОАВда хатоларинг эълон қилинса, иш қолиб, журналист ёки блогерни излай бошлайсан. Мактаб таъмири ва унга элтадиган йўл ва йўлаклар охирига етмаган вақтда қайси виждон билан хотиржам ухлаймиз?” – деди Мирзаев.