Жиззах вилоятида ИИБ ходими бевақт ҳаётдан кўз юмди. Бу бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Жиззаҳ вилояти ИИБ Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Эгамқулов Файзулла Орзиқул ўғлини 2021 йилнинг 12 октябр куни 29 ёшида вафот этган.

Файзулла Эгамқулов 1992 йилнинг 14 ноябр куни Ш.Рашидов туманида туғилган эди. У ўрта умумтаълим мактабини тамомлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Мирзачўл тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пунктлари профилактика инспектори вазифасида бошлайди.

Ушбу вазифада 2021 йилгача, жорий йилдан умрининг сўнггига қадар Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори вазифасида фаолият юритади.

Манбага кўра, Дафн маросими 2021 йилнинг 13 октябр куни соат 11:00 Ш.Рашидов тумани, Оқтош ота МФЙ (эски З.М.Бобур МФЙ) Хуросон қишлоғида ўтказилади.

ИИБ ходими нима сабабдан вафот этгани тўғрисида маълумот берилмаган.