Филиппиндаги Лузон оролининг шимолида содир бўлган “Маринг” (Компасу) тўфони қурбонлари сони 13 кишига етди, яна уч киши жароҳат олди, тўққиз киши бедарак йўқолган ва 11 минг одам воқеа жойидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ёмғир туфайли Бенгуэт провинциясида кўчкилар содир бўлган, катта ҳудудлар сув тошқинларидан зарар кўрган.

Ҳозирги вақтда тайфун Филиппин ҳудудини тарк этди, аммо синоптиклар ёмғир давом этиши хавфи ҳақида огоҳлантиришган.

Филиппиннинг 102 шаҳрида электр узилиб қолди, юзлаб уйлар тайфун натижасида, уйларнинг ярми бутунлай вайрон бўлган. Қишлоқ хўжалигига 9,7 миллион доллардан зиёд зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой шимолидаги Шанси провинциясида содир бўлган  сув тошқини оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлиб, уч киши бедарак йўқолган ва 120 мингдан зиёд одам эвакуация қилинган эди.