Қатарда ўтадиган Жаҳон Чемпионатида офсайдни автоматик аниқлаш тизими ишга туширилиши мумкин.

Бу ҳақда ФИФА футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, катта эҳтимол билан бу тизим мундиалда ишлайди ва ВАР тизимининг ишини тезлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон Чемпионати 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Қатарда ўтади.