Darknet деярли 10 миллион фойдаланувчини ҳақидаги маълумотлар базасини сотувга қўйди.

Маълум бўлишича, ушбу маълумотларнинг аксарияти Россия билан боғлиқ, айрим намуналарда фойдаланувчининг яшаш шаҳри, манзили, телефони ҳамда шахсий маълумотларни кўриш мумкин.

Сотувга қўйилган маълумотларнинг (9,975 миллион аккаунт) 7,8 миллиони Россияда рўйхатдан ўтган, 1,3 миллион — Буюк Британияда, 600 000 — Туркияда, қолганлари Бразилия, АҚШ, Германия ва Озарбайжонда.Намуналарда (индивидуал фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар намуналари) шаҳар, манзил, телефон ва бошқалар каби шахсий маълумотларни кўрсатилган.

База эгаси фойдаланувчиларнинг электрон почта манзили, туғилган санаси, телефон рақами, молиявий маълумот, манзил, жинс, энг кўп пул тикилган ўйин ҳақида маълумотларни крипто валютада 10 минг долларга беришга тайёр.