El Nacional нашрининг ёзишича, “Челси” 30 ёшли Эден Азарни Лондонга қайтаришни мақсад қилган.

Томонлар бу борада музокараларни бошлагани ва унда шахсан “Реал” президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этаётгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Азар “Реал”га айнан “Челси” сафидан 2019-йил ёзида 115 млн евро эвазига келиб қўшилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эден 2021/22-йилги мавсум Ла Лига доирасида 7 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатма берди.