“Барселона” собиқ президенти Жозеп Бартомеу клубнинг айни дамдаги молиявий ҳолати борасида баёнот берди.

Унга кўра, клубнинг қарзлари аввал айтилганидек 1,35 миллиард евро эмас, 558 миллион еврони ташкил қилади. Ундан ташқари ўтган мавсумдаги зарар 481 миллион евро эмас, 262 миллион еврога тенг бўлиб турибди. Жозеп рақамларнинг оширилиб кўрсатилганини маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бартомеу 2014 йилдан 2020 йилга қадар “Барселона” президенти бўлиб ишлаган эди.