Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган санатория-курорт муассасалари сони 217 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритган санатория-курорт муассасалари сони эса қуйидагича:

  • Тошкент вилоятида – 40 та
  • Фарғона вилоятида – 39 та
  • Самарқанд вилоятида – 25 та
  • Қашқадарё вилоятида – 21 та
  • Наманган вилоятида – 20 та
  • Тошкент шаҳрида – 15 та
  • Андижон вилоятида – 11 та
  • Жиззах вилоятида – 10 та
  • Сурхондарё вилоятида – 8 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 8 та
  • Навоий вилоятида – 7 та
  • Хоразм вилоятида – 6 та
  • Бухоро вилоятида – 4 та
  • Сирдарё вилоятида – 2 та