Марказий банк 12 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,37 сўмга пастлаб, 10 666 сўмни ташкил қилди. Евро 29,42 сўмга пастлаб, 12 324,56 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал долларнинг расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 630,37 сўмни ташкил қилганди.

Ўзбекистонда ушбу валюта курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.