Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияда бўлиб ўтаётган йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Мезбонларга қарши кечган баҳсда Катанец шогирдлари жуда ҳам кучсиз ўйин кўрсатди.

Биринчи бўлимда тўпга Ўзбекистон терма жамоаси кўп эгалик қилган бўлсада, футболчилар бир-бирига тўп узатишда жуда кўплаб хатога йўл қўйишди. Шундай хатолардан кейин дастлабки бўлимнинг ўрталарида Ўзбекистон гол ўтказиб юборди ва танаффусга мағлубият билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимга Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси яхши кайфиятда майдонга тушмади ва яна кўплаб хатоларга йўл қўйди. Ҳужумга берилиб кетган Ўзбекистон Иорданиянинг қарши ҳужумига қўполлик билан жавоб берди ва мезбонлар жарима зарбасидан яна бир гол уриб ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Ўйиннинг сўнги дақиқаларида Ўзбекистон МТЖ яна қўпол хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасидан учинчи тўпни ҳам олиб чиқди. Якунда Иордания Ўзбекистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бундан кўриниб турибдики Ўзбекистон терма жамоаси жуда ҳам кучсиз рақибларнигина мағлубиятга учрата олади.

Иордания – Ўзбекистон – 3:0

Голлар: Баҳа, Абдуллаҳ

Таркиблар:

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Ислом Қобилов (18. Абдулла Абдуллаев, 46) 5.Достон Турсунов (, Ҳусниддин Алиқулов, 60), 19.ИброҳимҲалил Йўлдошев (Фарруҳ Сайфиев, 60) , 7.Отабек Шукуров, 20.Акмал Мозговой, 11.Шаҳбоз Умаров, 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Азизбек Амонов, 46), 22.Ойбек Бозоров (Игор Сергеев, 60), 14.Элдор Шомуродов.