Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Якунига етган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4тадан олтин ва кумуш ҳамда 3та бронза, жами 11та медалга эга чиқишди. Бу натижа билан Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида фақат Россия терма жамоасидан ортда қолган ҳолда Таиланд билан биргаликда 2-3-ўринни эгаллашди.

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

-96 кг: Қурбонмурод Номозов – 3та олтин,

-73 кг: Диёрбек Эрматов – 1та олтин,

-71 кг: Нигора Сувонова – 3та кумуш,

-55 кг: Озода Ҳожиева – 1та кумуш, 1та бронза,

-61 кг: Х.Матрасулов – 1та бронза,

-71 кг: Севинчой Комилова – 1та бронза