Бугун, 12 октябрь куни Япониянинг шимолидаги Хоккайдо оролига планер қулаб тушди ва икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Кёдо маҳаллий полицияга таяниб.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа учиш жойидан тахминан 100 метр нарида содир бўлган. Учувчи ва йўловчи беҳуш ҳолда касалхонага ётқизилган.

Бироз вақт ўтгач, шифокорлар уларнинг ўлимини тасдиқлашди. Ҳозирда планер қулаши сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Шанси вилоятида сув тошқини оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 3 киши бедарак йўқолди 120 мингдан зиёд одам эвакуация қилинган эди.