Бугун U14 ёшлилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ярим финалга Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда “Одил Жуниор”, Тошкентнинг “Пахтакор” ва Хоразмнинг “Хоразм” жамоалари етиб келишди.

Дастлабки баҳс “Пахтакор” ҳамда “Хоразм” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган баҳснинг асосий дақиқалари нурсиз дуринг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида хоразмлик ёшлар пойтахт жамоасини 4:2ҳисобида мағлубиятга учратиб финалга йўл олишди.

Иккинчи баҳсда Наманган дербиси бўлиб ўтди. Унда “Одил Жуниор” “Навбаҳор”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб финалда Хоразмга рақиблик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, финал ва учинчи ўрин учун баҳслар 14-октябрь куни бўлиб ўтади.