Тошкент вилояти Зангиота туманидаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Мазкур ҳолат акс этган видеолар тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ёнғин ҳақида маълумот берди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Зангиота тумани “Чиғатой Оқтепа” МФЙ Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашганмебелл ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар вилоят ФВБга 12 октябрь куни соат 15:08 да келиб тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:16 да етиб бориб, ёнғин соат 15:25 да қуршаб олинган ва соат 16:07 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида мебел ишлаб чиқариш цехининг, тахминан, 170 квадрат метр майдондаги томи, шифти ҳамда ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.