Интернет тармоқларда автомобиль эшигига осилиб, ўз ҳаёти учун хавф туғдиргани акс этган эркакнинг видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9-октабр куни тахминан соат 14.00 да рўй берган. «Матиз» русумли автомобилни (давлат рақами 01 Й 687 Я) ишончнома асосида 1999 йилда туғилган Жасур Х. бошқарган, суратдаги йўловчи эса – 1995 йилда туғилган Умаржон Э. бўлган.

Йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисми («Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобил ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.