Ижтимоий тармоқларда “Гулистон шаҳрида шошқалоқ ҳайдовчи — ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўналишдаги ўнга яқин машиналарни “териб” ўтди” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Суриштирув натижаларига кўра жорий йилнинг 9 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 3 мавзе Ўзбекистон шох кўчасида йўлни қарама-қарши томонида ҳаракатланган ҳайдовчи аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128, 5 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шу ўринда ҳайдовчилардан йўл қоидаларига риоя қилишлари, ўзининг ва ўзгалар ҳаётини хатарга қўймаслигларини сўраб қоламиз”, – дейилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автомобиль эшигига осилиб, операторлик қилган йўловчи жаримага тортилган эди.