Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Заковат” супер финалида Хоразм-Навоий ўртасида бўлган ақл жангини кузатиб борди ва унда нутқ сўзлади.

Заковатчилар, мен сизлар билан фахрланаман! Телеўйинни кузатганман, иштирок этишни орзу қилардим.

“Заковат” клубини ташкил этишда бош-қош бўлган жонкуяр инсон – Абдурасул Абдуллаев, фаол иштирокчилар – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов, Хушнудбек Худойбердиев, Азиза Ибрагимова, Рустам Жабборов, Саидкамол Абдураззоқов, Зебо Шомирова, Фурқат Қурбонов, Умид Валиевга бугун алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

Азиз ўғил-қизларим, сизлардаги шижоат, илм маърифатга интилиш ва интеллектуал салоҳиятни инобатга олиб, бундан буён “Заковат” ўйинларини ёшларимиз ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантирамиз.

Харакатни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратсак, сизларга маъқулми?

Мен суриштирдим, шу пайтгача Сизларнинг ўз биноларингиз ҳам йўқ экан. Шунинг учун Тошкентда “Заковат”чилар учун алоҳида бино барпо этсак, нима дейсизлар?

Янги йилдан бошлаб талаба ёшлар ўртасида биринчи марта Президент соврини учун Интеллектуал олимпиада ташкил этилади”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўзининг сайловолди дастурини сайловчиларга тақдим қилди.