Ўзининг “қора пиарлари” билан машҳур бўлган продюсер Аҳад Қаюм ва қўшиқчи Фаррух Раимов ижтимоий тармоқлар орқали очиқчасига жанжал қилишни давом эттирмоқдалар.

Ҳаммаси Раимов продюссернинг пиар ишлари ҳақида эълон қилган видео мурожаатдан кейин бошланди.

Шундан сўнг, Аҳад Қаюм ўзининг видео мурожаатида Фаррух Раимов хотинининг пулига кун кечираётгани шаъма қилди ва хонанда билан ушбу можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилганини айтди, аммо унинг уринишлари самарасиз бўлган.

“Бу сафарги видеомурожаатим хотини ҳисобидан яшайдиганларга, яъни алфонсларга бағишланган.

Машҳур санъаткорларга уйланиб, уларнинг бўйнига ўтириб олганлар, менга сакраманглар”, – деди Аҳад Қаюм.

Продюссернинг ҳақоратларни эшитиб, Фаррух Раимов жим турмади ва Аҳад Қаюмга видеомурожаат ёзди.

Видеода хонанда продюсердан оилаларига можарога аралашмасликни талаб қилган. У, шунингдек, Каюмни ўз лойиҳаларидаги ролларни пулга «сотишда» айблади.

“Аҳад “терпила” айтар билинг эй дўстлар, Иккита латтаси бўлади эркак кишини. Биттаси сочини бўяб юрар эканда Иккинчиси пул сўраб одамларни кинода ўйнатади.

Аҳад, кеча видеойингни кўрдим. Менга қара. Сен эркак бўл. Биринчидан сен эркак деган сўзни тилингга олма.

Иккинчидан ўзингча аёлларни орага аралаштириб, латталик қилма. Мен сени оиланг билан умуман ишим йўқ. Оиланг ўзингни алоҳида мавзуйинг.

Мени шахсан ўзимдан сўра. Сен ‘Range Roverʼ ололмайсан деган мақсадда гапирдим. Бу гап сенга алам қилиб, алфонс дебсан.

Биринчидан сен ўзинг кимсан? Иккинчидан ўзинг ялиниб ‘Отанг раисʼ клипида чиққансан. Ўшандаям сенга “лох” ролини бергандик. Сен ҳозир ҳам ўша ролда юравер”, — дейди хонанда.

Шунингдек, у Аҳад Қаюм киноларига актёрларни пул олиб таклиф қилишини айтди. Фаррух Раимов продюсерни 50 минг сўмга ҳам киноларга таклиф қилинмаслигини таъкидлади.

“Мен сени биламан тўртта кино олиб саккизта одамни 500-600 доллар пулини олиб ўйнатасан. Мен сенга қандай қилиб бир миллионта “подписчик” йиғилганига ҳайрон қоламан. Сен гапинг бўлса ўзимдан келиб сўра.

Мен кўчада жиннилик қилиб юраверма деган мақсадда айтгандим. Сени 50 минг сўмга ҳам ҳеч ким ролга олиб чиқмайди. Сен актёр бўлмасанг, шеърни ўзинг ёзмасанг, ҳамма шеърларинг ўғирланган бўлса.

Савдойиларнинг шеърларини ўғирлаб, ҳаммага сотгансан. Озодбек Назарбеков озгина мақтаганига ўзингча Аҳад Қаюм бўлиб олгансан. Мен сен билан нимани пияр қиламан? Сендай аҳмоқ билан мен пияр қиламанми? Менга пияр керак эмас. Мен сени 15-20 йилдан бери билганим учун яқин олиб айтгандим. Эркак бўлайлик деган гапни ишлатиш сенгамас. Сен мен учун нолсан“, — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳад Қаюм Ўзбекистонни тарк этиши ҳақида айтган эди.