Бугун, 12 октябрь куни Сречко Катанец бошчилигида Ўзбекистон МТЖ Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ушбу учрашувдан олдин Ўзбекистон МТЖ Малайзия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 5:1 ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Иордания терма жамоаси ҳам сўнгги ўйинда Малайзияни 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратган.

Ўзбекистон МТЖ Иордания терма жамоаси охирги марта 2013 йил 10 сентябрь куни Жаҳон чемпионатига саралашда тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобда дуранг натижа қайд этилган.

Икки рақиб ҳам тенг кучли терма жамоалар ҳисобланади. Ушбу ўртоқлик ўйини орқали баъзи бир саволларга жавоб топамиз.

Осиёда кучли терма жамоалар Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида саралашда иштирок этаётган бўлса, хатоларга йўлга қўйган терма жамоалар эса ўртоқлик ўйини ўтказишни маъқул топишмоқда.

Маълумот ўрнида, барчага етказиш керак! Бугунги ўйин ҳеч қайси телеканал орқали трансляция қилинмайди.
Қизиқувчиларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг You Tube каналида томоша қилинг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Иордания терма жамоалар ўртасидаги учрашув бугун, 12 октябрь куни соат 19:00да старт олади.