Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашлари ташкил этиш масаласи бўйича низом тасдиқланган эди. Мазкур низомнинг амалдаги натижалари тез суръатларда кўзга ташланди. Яъни жойларда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур ҳафта давомида Сурхонадарё, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларида ҳам ҳудудий кенгашларнинг таъсис йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу вилоятларда ҳам Ҳудудий кенгашлар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур низом 4 бўлимдан иборат бўлиб, улар қуйидагича баён қилинган:
I. Умумий қоидалар;
II. Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари;
III. Ҳудудий кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
IV. Ҳудудий кенгаш ишини ташкил этиш.

Ҳудудий кенгашлар коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи ҳудудий органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Ҳудудий кенгаш
томонидан қабул қилинадиган қарорлар жойлардаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари
ва қарорларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда – Миллий кенгаш) қарорларига амал қилади.
Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятини жойлардаги давлат органлари
ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

ҲУДУДИЙ КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа
дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
-тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга,
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, чек қўйиш, оқибатлари ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни
бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
– коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга
оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш
учун тегишли ҳудудда қилинган ишлар ижроси ҳақида Миллий кенгаш ишчи органига ахборот тақдим этиш;
– коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Миллий кенгашга киритиш.

ҲУДУДИЙ КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ҳудудий кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
– вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролардан Ҳудудий кенгаш ваколатига тааллуқли бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
– Миллий кенгашга коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун
ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
– коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи
ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ва маърузаларини эшитиш;
– Ҳудудий кенгаш фаолиятининг муҳим масалалари юзасидан
ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари тузиш, шунингдек ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига мутахассисларни, бундан ташқари, агарда зарурат туғилганда илғор хорижий
давлатларнинг малакали экспертларини жалб этиш;
– Миллий кенгаш ишчи органининг топшириғи билан ҳудудий давлат
органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган стратегия ва давлат дастурлари ижросини ўрганиш;
– коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида
оммавий-ахборот воситалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлашдан иборат.

Ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи функциясини тегишлинча
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари котибиятлари бажаради.
Ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
– Ҳудудий кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;
– Ҳудудий кенгашнинг ҳар ярим йиллик иш режасини ишлаб чиқиш,
унинг ижросини назорат қилиш, шунингдек Ҳудудий кенгашнинг кундалик фаолиятини тасдиқланган режага мувофиқ ташкил қилиш;
– вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда
Давлат дастурининг ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш ва назорат қилиш, шунингдек Миллий кенгаш ва Ҳудудий кенгашлар қабул
қилган қарорлар бўйича ахборотларни жамлаш ва умумлаштириш, Миллий кенгаш ишчи органига ҳамда Ҳудудий кенгаш раисига тегишли
ахборот ва таклифларни киритиш;
– келиб тушаётган хат ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва Ҳудудий кенгаш ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар тайёрлаш;
– коррупцияга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Миллий Кенгашга киритишни ташкил этиш.

Ишчи орган қонун ҳужжатлари, Миллий кенгаш ва Ҳудудий
кенгашнинг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳудудий кенгаш котиби:
– Ҳудудий кенгаш мажлислари кун тартиби масалалари бўйича
ўтказилишини ташкил этади;
-барча зарур ҳужжатлар навбатдаги мажлисга тўпланиши,
умумлаштирилиши ва Ҳудудий кенгаш раисига тақдим этилишини
таъминлайди;
– Ҳудудий кенгаш раиси билан мажлиснинг муддати ва жойини ҳамда таклиф этиладиган шахслар рўйхатини келишади;
– Ҳудудий кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларга мажлис
ўтказиладиган сана, вақти, жойи тўғрисида хабар беради;
– Ҳудудий кенгаш қарорлари бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Ҳудудий кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
– Ҳудудий кенгаш мажлислари баённомаларини расмийлаштиради
ва тасдиқланган баённомаларни Миллий кенгашга, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади.