ЎФА халқаро бўлими таклифи билан дунёга машҳур рассом Омар Момани Иорданияда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлди.

                                             ФОТО: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати
                                     ФОТО: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

Момани шахсан “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан суҳбатлашди. Унга эсдалик учун Ўзбекистон терма жамоаси махсус формаси совға қилинди.

ФОТО: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

                                ФОТО: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Омар Момани – аслида иорданиялик бўлиб, у ўзининг карикатуралари билан дунёга машҳур бўлган.

Ҳозирда унинг Instagram саҳифасининг ўзида 691 минг обуначиси бор ва шу вақтгача унинг саҳифасига 4 мингга яқин пост жойланган.