Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан 4 сентябрь куни Иштихон туманида ўтказилган сайёр қабулда Ойбек Мадатов ногиронлик аравачаси ва косиблик билан шуғулланиш учун устахона сўраганди.

Маълум бўлишича, орадан бир неча кун ўтиб Мадатовнинг барча муаммолари ҳал бўлиб, унга аравача, устахона, соғин сигир берилиб, у истиқомат қилаётган уй таъмирланган ва Ойбек уйланган.

 

Эслатиб ўтамиз, сайёр қабулда Самарқанд вилоят ҳокими уй таъмирлангандан кейин Ойбекни уйлантириб қўйишини ҳам айтган эди.