Ишончли вакил бошчилигидаги тарғибот гуруҳи Вобкент туманидаги  энг  йирик  “Ekvatorial Chodak” кластер ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди.

Мазкур корхона фаолияти Шофиркон туманида кичик ҳажмда 2009 йилда  Аъзам Нортожиев томонидан ташкил этилган бўлиб,  2018 йилда Вобкент туманида йирик ҳажмда иш бошлади.

Корхонада бугунги кунда 600 нафарга яқин ишчи фаолият олиб боряпти. Бир кунда 3000-4000 та атрофида тайёр маҳсулот – жинси шимлар ишлаб чиқарилади. Корхонанинг 9 ой мисолида айланма маблағи 40 млрд сўмни ташкил этади. Ишончли вакил корхона ишчилари билан суҳбатда бўлиб, сайлов тўғрисида, номзоднинг сайловолди дастури хусусида маълумотлар берди. Амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар борасида фикр юритилди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова ва Мадина Баратовалар сўзга чиқиб, оилада аёлнинг ўрни муҳимлигини, жамиятда аёл хурсанд бўлса, унинг муаммолари бартараф этилса, турмушда ҳаловат бўлиши, фарзандлар ҳам камол топишини эътироф этишди.

Партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов ўтган беш йилликда туманда рўй берган ўзгаришлар, чекка ҳудудларнинг ўзгача қиёфа касб этгани, ишлаб чиқариш корхоналари сонининг ошиши янги иш ўринларининг яратилишига замин яратаётгани ва бу  ишлар ортида партия номзодининг ташаббуси муҳим аҳамият касб этишини билдирди.