“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди.

Алишер Қодиров сайловчиларни ўз дастури билан таништирар экан, унда асосий эътибор тарбия ва таълим масалаларига қаратилганини таъкидлади.

Фарзандларимизни  ёшлигидан тўғри тарбиялаб, ҳалолликка, масъулиятли, ғурур ва ориятли бўлишга ўргатсак ўзимиз истаган натижаларга эришамиз”, – деди “Миллий тикланиш” номзоди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров Олий таълим вазирлигини тугатиш кераклигини таъкидлаган эди.