АОКАда бўлиб ўтган брифингда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов аҳолидан келган мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 861 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатлар диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича (521 та), диншунослик экспертизаси ўтказиш бўйича (161та), Ҳаж ва Умра зиёратига доир масалалар бўйича (24 та), диний таълим масаласида (26 та), ноисломий конфессиялар йўналишида ( 30 та), бошқа масалаларда (99 та) бўлган.

861 та мурожаатдан 615 тасига ҳуқуқий маълумот берилган, 187 таси ижобий ҳал қилинган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 29-30 моддасига асосан 4 таси рад этилган, 29 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.