«Uzautomotors» АЖ матбуот хизмати Сhevrolet Onix автомобилининг қачон ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот берди.

Қайд этилиушича, жорий йилнинг август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Traker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини cериzли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, «UzAuto Motors» Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини йиғишни бошлаши хақида хабар берилган эди.