Гидрометрология маркази бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 12 октябрда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 15-20° илиқгача исийди.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.