Бугун, 12 октябрь куни Афғонистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда  ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 12 октябрь куни, Тошкент вақти билан 03:35 да (11.10.2021 йил, Гринвич бўйича 22:35 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,34 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 280 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 569 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 6та вилоятида сезилган эди.