«Толибон» аёлларнинг таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини ислом билан боғлиқ ҳуқуқлар асосида амалга оширмоқчи. Бу ҳақда маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилган, дея хабар бермоқда Спутник Афганистан.

«Аёлларга ҳам иш керак, лекин аввал Афғонистон Ислом Амирлиги раҳбарияти бу масалани Ислом уламосига ҳавола қилишни лозим деб топди. Бу мавзу тез орада муҳокама қилинади», – дейди «Толибон» матбуот котиби .

Маълумот учун, «Толибон» буйруғи билан сартарошларга эркаклар соқолини олиш таъқиқланган эди. Шунингдек, ҳаракат томонидан аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилган.

Аввалроқ, Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳи жангчиларига қарши кўплаб операциялар олиб борилаётганини маълум қилган эди.