Покистон АҚШни Афғонистонда тартибсизликни олдини олиш учун “Толибон”га ёрдам беришга чақирмоқда. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар берди.

Покистон бош вазири Имрон Хон “Middle East Eye” нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, Покистон нима бўлаётганидан хавотирда. Чунки, АҚШ ташаббус кўрсатмаса, Афғонистонда ҳукм сурадиган тартибсизликнинг биринчи қурбони Исломобод бўлади.

“Бундай ҳолда, мамлакат ИШИД террорчиларининг бошпанасига айланиши мумкин”, — дейди бош вазир.