Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари Аброр Мухтор Али оғир жудоликка учради.

Маълум бўлишича, узоқ давом этган хасталикдан сўнг унинг етти ёшли фарзанди вафот этди.

Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик. 

“Доктор аёл текширувдан сўнг, болада ривожланиш яхши эмас”, олдиринглар, деди.

Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим. Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди.

Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр борку, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек…

Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғулди, жуда ширин эди. Фақат бемор эди.
Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг “Асалтой”имиз эди…

Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади“, – деб ёзди Аброр Мухтор Али.

Effect.uz сайти Аброр Мухтор Али ва унинг яқинларига таъзия билдиради.