2021 йилнинг 12-октабр куни Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Туризм вазири, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Исроил ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Йоел Развозов билан учрашди.

Вазирлар турли соҳаларда Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда, шунингдек, инновация, тиббиёт, таълим ва сайёҳлик йўналишларида ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда, шунингдек, икки мамлакат ўртасида бўлажак қўшма тадбирлар ҳақида ҳам фикр алмашилди.