2021 йил 11-12-октабр кунлари Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI йиғилишида иштирок этди.

Учрашувда минтақада хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, пандемиядан кейинги даврда иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш масалалари, шунингдек Афғонистондаги ҳозирги вазият муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказди.

12-октабр куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарларини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди.