UNICEF компьютер саводхонлиги бўйича ўтказган тадқиқоти натижасини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизларнинг улуши 43,5 фоизни, ўғил болаларники 30 фоизни ташкил қилади.

Аниқланишича, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган.

Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради”, – дейилади UNICEF хабарида.