Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп. Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони қуйидагича:

– 2015 йилда — 2 109 185та;

– 2016 йилда — 2 191 231та;

– 2017 йилда — 2 273 419та;

– 2018 йилда — 2 440 276та;

– 2019 йилда — 2 580 133та;

– 2020 йилда — 2 955 295та.

Шунингдек, 2021 йилнинг январь–август ойларида 36 667 дона “Cобалт” ишлаб чиқарилган.