Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистоннинг доривор ўсимликлари” илмий-энтциклопедик асари 13 -жилди нашр этилди. Давлат раҳбари ҳукуматнинг 10 октябрь кунидаги йиғилишида тўпламнинг янги жилдини тақдим этди, дея хабар беради мамлакат ахборот агентлиги.

Янги китобнинг чиқарилиши соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббиёт саноати ходимлари кунига тўғри келади, дейди Бердимуҳаммедов.

Туркманистон раҳбари Бош вазир ўринбосари Сапардурди Тойлиевга байрамда шифокорларга янги нашрнинг уюшган ҳолда тақдим этилишини таъминлашни топширди.

Бу Туркманистон Президенти томонидан 2021 йилда ёзилган учинчи китоб. Жорий йилнинг май ойида пойтахтнинг 140 йиллиги муносабати билан Бердимуҳамедовнинг “Ашхобод оқ шаҳар”, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида “Мустақиллик – бизнинг бахт” китоблари нашр этилганди.

Умуман олганда, президент Гурбангули Бердимуҳаммедов туркман тарихи, ахалтеке отлари, туркман гиламлари, мусиқа, чой, мақоллар, туркман алабайи, спортга бағишланган турли мавзулардаги китоблар муаллифи ҳисобланади.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан очилган Гурбангули Бердимуҳамедов электрон кутубхонасида 60дан ортиқ китоблар бор, уларнинг аксарияти чет тилларига таржима қилинган.