Бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Маълум бўлишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:53 да етиб бориб, ёнғин соат 10:03 да қуршаб олинган ва соат 10:25 да бартараф этилган.

 Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган, 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан халок бўлган. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

“Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятидаги боғчалардан бирида ёнғин юзага келган эди.