Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида олдинма-кетин тўқнашган 5 та автомобиль юзасидан ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 07:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, «Пушкин» метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:

1) «Cаптива»; 2) «Ваз-2106»; 3) «Лаcэтти»; 4) «Cобалт»; 5) «Спарк» русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.