ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги ҳолат ҳақида гапирди.

Эрталаб туриб Ўзбекистон-Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади.

Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз.  Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.

Бизнинг ягона мақсадимиз- Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин. Мен лавозимга келганимда 57 фоиз чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик”, – дейди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Ўзбекистон “Толибон” билан музокара қилган биринчи давлат бўлганини айтганди.