Қибрайда прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу Тадбирда Тошкент вилоят прокурори Салом Самадов, Бош прокуратура, вилоят прокуратураси ходимлари, туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамаотчилик аъзолари иштирок этди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганлиги, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди.

Тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишишди.

 

Бинода туман прокуратураси билан бирга мажбурий ижро бюроси туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда департаментнинг туман бўлими ҳам фаолият олиб боришади, хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.

Энг муҳими янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат этиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.