ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги энг оғриқли нуқталар ҳақида фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар қилди.

5 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари ва ички кўчалар, 130 та кўприк ва сунъий иншоотни қуриш-таъмирлаш учун қарийб 4 триллион сўм йўналтирилади.

Хусусан, келгуси йилда “Ғузор-Чим-Кукдала” автомобиль йўлининг 35 километр қисмида реконструкция ишлари якунига етказилади. “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль трассасининг 60 километр қисми халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига реконструкция қилинади.

Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишнинг янги тизими жорий этилади. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳарда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, барқарор молиявий манбалар билан таъминланади. Ушбу жамғарма маблағларининг 50 фоизи жамоатчилик таклифлари асосида шакллантирилган лойиҳаларга сарфланади.

Чироқчида 471 километр, Деҳқонободда 385 километр, Қамашида 353 километр, Миришкорда 226 километр, Косонда 277 километр, Қарши туманида 284 километр ички йўллар таъмирланади, деди Шавкат Мирзиёев.