Қашқадарёда нефть-газ саноатида 5 миллиард доллар бўлган 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 7 мингга яқин иш ўрни яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Бу орқали 25 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланади. Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туманларида 15 минг гектар узумзорлар, Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида 3 минг гектар интенсив боғ, Китобда 2 минг гектар янги анорзор, Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Деҳқонобод туманларида 4 минг гектар писта плантациялари барпо этилади. Буларнинг ҳисобига 30 мингта янги иш ўрни яратилади.

Косон ва Қамаши туманларида 10 минг гектар лалми майдонда полиз етиштириш ҳисобига 12 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади. Миришкор, Қамаши, Касби, Косон, Қарши ва Муборакда 2 минг гектарда замонавий иссиқхоналар ишга туширилиб, 25 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали инвестиция ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқилади. Келгуси беш йилда саноат тармоқларида қарийб 10 миллиард доллар бўлган 2 мингдан зиёд катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади ва 150 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Қашқадарё вилояти мамлакатимизда нефть-газ ва энергетика соҳасининг асосий таянчи бўлиб, келгуси йилларда уларни ривожланиш иқтисодий дастуримизда муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада нефть-газ саноатида 5 миллиард доллар бўлган 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 7 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Энергетика соҳасида келгуси беш йилда умумий қиймати 1,3 миллиард долларлик жами қуввати 1 минг 250 Мега-Ватт бўлган лойиҳалар амалга оширилади. Умуман, Энергетика вазирлиги ҳузурида йирик тармоқ лойиҳалари учун инфратузилма барпо этиш мақсадида махсус жамғарма ташкил этилиб, унга 200 миллион доллар маблағ ажратилади.