Ижтимоий тармоқларда “Гулистон шаҳрида шошқалоқ ҳайдовчи — ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўналишдаги ўнга яқин машиналарни “териб” ўтди” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Бошқарманинг суриштирув натижаларига кўра, жорий йилнинг 9 октябрь куни Гулистон шаҳар 3 мавзе Ўзбекистон шох кўчасида йўлни қарама-қарши томонида ҳаракатланган ҳайдовчи аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шу ўринда ҳайдовчилардан йўл қоидаларига риоя қилишлари, ўзининг ва ўзгалар ҳаётини хатарга қўймаслигларини сўраб қоламиз.